17:06 / 07.10.2016
6 474

Одноклассникида фойдаланувчилардан тўлов учун ҳисоб тақдим этиш имконияти пайдо бўлди

Одноклассникида фойдаланувчилардан тўлов учун ҳисоб тақдим этиш имконияти пайдо бўлди

Одноклассники ижтимоий тармоғида пул ўтказмалари хизмати орқали фойдаланувчилар номидан тўлов учун ҳисоб этиш имконияти пайдо бўлади. Келажакда ушбу хизмат гуруҳлар учун ҳам пайдо бўлади.

Ушбу янги созланма орқали фойдаланувчилар нафақат пул маблағларини ўтказишлари, балки тўлов учун ҳисобларни ҳам тақдим эта олишлари мумкин. Бу эса маҳсулотлар ва хизматлар учун тўловларни тезлаштириш, ҳамда бошқа фойдаланувчила билан ҳаражатларни бўлишиш имкониятини беради.

Ижтимоий тармоқ пул ўтказмалари хизматини 2016 йилнинг феврал ойида ишга туширган эди. Шу йилнинг август ойида эса халқаро пул ўтказмалари хизмати ишга туширилди. Охирги ойларда пул ўтказмаларининг ўртача чеки миқдори ўсди ва бугун у 7 минг рублни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассникида фойдаланувчилардан тўлов учун ҳисоб тақдим этиш имконияти пайдо бўлди