Расмларни ўзига хос форматга ўзгартириш хусусиятлари билан машҳур бўлган Prisma иловасига тез орада видеоларни қайта ишлаш функцияси ҳам қўшилади. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берган.
Ҳозирча мазкур функция фақат илованинг iOS версиясида ишламоқда ва бета-синов босқичидан ўтказилмоқда. У орқали Prisma’да давомийлиги максимум 15 сония бўлган видеороликларни таҳрирлаш мумкин. Бундан ташқари, сервисга тез орада GIF-анимацияларни қайта ишлаш функцияси ҳам татбиқ этилиши режалаштирилган.
Prisma иловаси Ван Гог, Пикассо ва Левитан каби машҳур рассомлар услубида расмларни қайта ишлаш учун нейротармоқлардан кенг фойдаланади. Илованинг iOS платформасига мўлжалланган версияси 2016 йилнинг 11 июнида чиқарилган. Android версияси эса июль ойининг сўнгида Google Play’га жойланган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди