Fossil компанияси Emporio Armani мода бренди билан ҳамкорликда EA Connected Watch номли смарт-соатни тақдим этди. Соат классик корпус дизайнига эга, экрани айлана шаклда.
EA Connected Watch гаджети Bluetooth орқали iOS ва Android платформаларида ишлайдиган мобил қурилмалар билан синхронланади. Соатда қадамлар, сарфланган калориялар, босилган масофа ва уйқу ҳолатини кузатиш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, смартфондаги мусиқаларни масофадан бошқариш ва қўнғироқлар ҳақида хабардор бўлиш мумкин.
Асосий циферблатдан ташқари соатда иккинчи вақт минтақасини кузатиш учун қўшимча кичик соат ҳам мавжуд. Автоном ишлаш вақти 6 ойни ташкил қилади, бироқ мазкур маълумот ҳали тасдиқланмаган.
Terabayt.uz нашрининг ёзишича, янги дизайндаги ақлли соатни 250 доллар эвазига харид қилиш мумкин. У тўртта рангда (қора, пушти, пўлат ва бронза) сотувга чиқарилади. Шунингдек, 2017 йилда EA Connected Watch соатига мўлжалланган тимсоҳ терисидан ишланган боғичлар ҳам пайдо бўлиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди