Ҳеч қайси электроника ишлаб чиқарувчи компания нуқсонли маҳсулот тайёрлашдан кафолатланмаган. Гарчи Galaxy Note 7 сабаб Samsung компанияси барча мазкур моделдаги смартфонларни чақириб олишни бошлаган бўлса-да, бу ҳолат технология мутахассисларини унчалик ажаблантирмади. Сабаби соҳа вакиллари бундай ҳодиса исталган бренд билан юз бериши мумкинлигини яхши англайдилар.
Terabayt.uz сайтининг 3D Newsга таяниб хабар қилишича, Samsung компаниясининг бош директори ва раис ўринбораси Ох Хьюн Квон фирма акционерлари билан яқинда ўтказилган йиғилишда ишлаб чиқариладиган қурилмаларнинг сифат назоратини тубдан ўзгартиришини маълум этган. Бироқ расмий вакил сифат назорати тизимининг қайси жабҳаларида ўзгариш юз бериши ёки мазкур вазифанинг қай тарзда бажарилишига аниқлик киритмаган. Шундай бўлса-да, ушбу қарорнинг ўзиёқ Жанубий Корея технология гигантининг мақсади жиддийлигини исботлайди.
Эслатиб ўтамиз, Samsung компаниясининг 2016 йил август ойи бошида тақдим этилган Galaxy Note 7 фаблети батареядаги носозлик сабаб ёниб кетишни бошлаган. Жаҳон бўйлаб содир бўлган юзлаб мана шундай ҳолатлар ва мижозларнинг эътирози туфайли компания 11 октябрдан бошлаб ушбу смартфонни ишлаб чиқаришни расман тўхтатишга қарор қилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди