Озарбайжон алоқа ва юқори технологиялар вазирлиги мобил тармоқда халқаро телефон трафигининг ноқонуний ишлатилишига чек қўйган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Трафик жиноятчилар тарафидан GSM-трафикни кабелли трафикка ўгиришга хизмат қиладиган SIM-BOX қурилмаси ёрдамида ўғирланган. Қурилма орқали улар арзон халқаро алоқадан фойдаланиб, мобил операторларга жиддий молиявий зарар келтиришган.
Вазирликнинг маълум қилишича, 2016 йилнинг сўнгги 9 ойи мобайнида 59,8 мобил SIM-BOX рақамлари блокланган. Агар 2012-2016 йиллар давомида бундай рақамлар 106 мингтани ташкил қилганини ҳисобга олсак, жорий йилдаги кўрсаткич рекорд даражада эканини пайқаш мумкин.
Мамлакатда халқаро телефон трафигининг ноқонуний ишлатилишига қарши нафақат вазирлик, балки мобил операторлар ҳам жиддий ҳимоя чоралари билан курашиб келмоқдалар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда