АҚШнинг Google компанияси 4 октябрь куни Pixel ва Pixel XL смартфонларнинг тақдимотини ўтказган эди. Смартфонлар мутахассислар ва фойдаланувчилар орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бироқ қурилмалар сотувга чиқарилганидан кейин бироз муддат ўтгач, улар борасида турли эътирозлар ҳам пайдо бўла бошлади.
Айниқса, ушбу смартфонлар автомобилга Bluetooth орқали яхши уланмаслиги натижасида кўплаб ҳайдовчиларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Terabayt.uz сайтининг ёзишича, ҳайдовчилар қўнғироқ пайтида суҳбатдошлари билан уланиш узилиб қолиши боис сўзлаша олмаётганларини айтганлар.
Баъзи экспертлар эса Google ҳам Samsung изидан бориб, смартфонларни тезроқ тақдим этиш мақсадида сифатга керакли эътибор қаратмаганини таъкидламоқдалар. Бундан ташқари, янги Google смартфонлари аввалги Nexus сериясига қараганда деярли икки баравар қиммат туриши ҳам кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди.
Айни пайтда бундай муаммо Android 7.1 версияси билан боғлиқлиги тўғрисидаги тахминлар ҳам илгари сурилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди