АҚШнинг Apple компанияси ўз телефонларидаги IPS матрицани OLED матрицага алмаштириши борасида мана бир неча йилдан бери турли хабарларни эшитиб келмоқдамиз. Бироқ ўтган ойнинг бошида намойиш этилган Apple iPhone 7 қурилмасида ҳам мазкур янгилик тасдиқланмади – Apple яна IPS дисплейларга содиқ қолди.
Terabayt.uz сайтининг маълум қилишича, кейинги йилда Apple фирмаси iPhone 8 моделининг 3 та версиясини, жумладан, 5 дюймли гаджетни ҳам тақдим қилади. Шунингдек, қатордаги энг йирик модель — iPhone 8 Plus Sharp томонидан тайёрланган OLED панель билан жиҳозланади.
Ушбу янгилик шунчаки миш-миш бўлиши мумкин эмас. Сабаби iPhone қурилмаларини ишлаб чиқарадиган Тайваннинг Foxconn компанияси шу йилнинг август ойида Sharp’нинг назорат акциялари (66,07%) тўпламини 3,8 млрд АҚШ долларига харид қилган эди. Бу эса мазкур хабарнинг зарур асосга эгалигини исботлайди.
Бундан ташқари, “Олма” Хитой смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялари ва бозордаги асосий ўйинчилардан бири — Samsung билан рақобат қилиш учун янги инновацияларни қўллашига тўғри келади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди