Ўтган йили Lenovo’га қарашли Motorola мобил департаменти аксессуарлар бўлимини Binatone Global компаниясига сотиб юборган эди. Шундан бери Binatone Global Moto Hint+ номли ақлли наушник ва VerveLife маркасидаги симсиз гарнитураларни сотувга чиқарди. Жорий ҳафтада мазкур фирма Motorola Connect Coin номи остида смарт-брелокни намойиш этди. Гаджет 2014 йилда тайёрланган KeyLink моделининг давомчиси сифатида яратилган.
Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Connect Coin брелокини калит, смартфон, автомобиль ва бошқа буюмларга тақиш мумкин. Гаджетга созланган GPS-трекер ёрдамида йўқотилган нарсаларни тезда топишингиз мумкин. Connect Coin телефонга Bluetooth 4.0 LE орқали уланади ва масофадан камера ҳамда мусиқани бошқариш имкониятини беради.
Шунингдек, аксессуар ёрдамида смартфонга аввалдан ўрнатилган контактларга SOS хабарларни юбориш мумкин. Брелокни смартфонга ўрнатиладиган махсус илова орқали созласа бўлади.
Motorola Connect Coin ноябрь ойида Осиё мамлакатларида сотувга чиқади, нархи ҳозирча номаълум. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?