00:06 / 03.11.2016
6 267

Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш умрни узайтиради

Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш умрни узайтиради

12 миллион интернет фойдаланувчисининг ҳаётини кузатиш жараёни шуни кўрсатдики, ижтимоий тармоқларда фаол кишилар ўртача узоқ умр кўришар экан. Олимларнинг сўзларига кўра, бу ижтимоий фаоллик ва «ташқи дунё» билан алоқаларни қўллаб-қувватлашига боғлиқдир. Бу ҳақда Terabayt.uz ёзмоқда.

«Онлайн-мулоқот, афтидан, соғлиқ учун фойдали, айниқса оффлайн мулоқотга зиён етмаган ва у билан ўзаро уйғунлаштирилган ҳолатда олиб борилса. «Ташқи дунё» билан мулоқот қилмай, бутун ҳаётини онлайнда ўтказиш эса, аксинча, ҳаёт давомийлигининг қисқаришига сабаб бўлиши мумкин», — деди Сан-Диегодаги Калифорния университетидан Уильям Ҳоббс.

Ҳоббс ва бир неча олимлар, жумладан Facebook компанияси мутахассислари Калифорния штатида яшовчи, ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтган ва тиббий суғуртага эга бўлган бир неча миллион кишининг ҳаётини кузатиб, шундай хулосага келишди.

Олимларнинг таъкидлашича, тадқиқотлар тўлиқ аноним ҳолатда ўтказилган — барча шахсий маълумотлар таҳлил дастури тиббий ёзувлар ва Facebook ички статистикасини таққослаб бўлиши билан ўчириб ташланди. Узоқ умр кўрувчилар рўйхатига ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ташқари, ҳеч қачон аккаунти бўлмаган кишилар ҳам кирган. Уларнинг ёши 25-70 оралиғида бўлган.

Ярим йиллик маълумотлар шуни кўрсатдики, ижтимоий тармоқлардан меъёрида фойдаланиш эрта ўлим хавфини 12 фоизга пасайтирган. Бу глобал тармоқ орқали мулоқот қилиш билан бирга, одатда тармоқ фойдаланувчиларининг яхши таъминланган кишилар эканлиги билан ҳам боғлиқ, зеро молиявий етишмовчилик туфайли кўп инсонларнинг компьютер ёки смартфон сотиб олишга қурби етмайди.

Шуниси қизиқки, асосан дўстлашиш таклифини юборган эмас, уларни қабул қилган кишилар бошқаларга нисбатан кўпроқ яшар экан. Бу тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, тиббий жиҳатдан қизиқ, чунки шифокорлар кўпинча янги ҳиссиётлар ва узоқ умр кўриш учун беморларга янги дўстлар орттириш ни маслаҳат беришади.

Мазкур тадқиқот муаллифи ва ҳомийси Facebook тармоғининг ўзи эканини ҳисобга олсак, хулосаларга тўлиқ ишониб бўлмайди, албатта. Шунга қарамай, мақола муаллифлари юзлаб бошқа тадқиқотларда ҳам онлайн-мулоқотнинг фойдали эканини тасдиқловчи шунга ўхшаш хулосалар олинган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш умрни узайтиради