16:42 / 08.11.2016
6 491

LG G5 Android 7.0 Nougat версиясига янгиланишни бошлади

LG G5 Android 7.0 Nougat версиясига янгиланишни бошлади

Аввалроқ сайтимизда LG G5 моделининг ноябрь ойида Android 7.0 Nougat дастурига янгиланиши тўғрисида маълумот берган эди. Бугундан бошлаб LG компанияси мазкур моделнинг Жанубий Корея ва Шимолий Америка минтақалари учун чиқарилган версиялари учун Android 7.0 Nougat дастурини юбормоқда. LG G5 мазкур дастур янгиланиши орқали Android 7.0 Nougat версиясининг барча имкониятларига эга бўлади.

Terabayt.uz сайтининг ёзишича, LG G5 қурилмаси Google Nexus моделларидан кейин Android 7.0 Nougat дастурига янгиланган илк жорий қурилма бўлади. Ҳозирча Android Nougat дастурига янгиланадиган LG компаниясига тегишли қурилмалар рўйхати маълум қилинмаган. Бироқ V сериясидаги иккита модель, G3 ва G4 моделларининг янгиланиши тахмин қилинмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » LG G5 Android 7.0 Nougat версиясига янгиланишни бошлади