15:06 / 13.11.2016
6 786

Ad Blocker’ларни блоклаш Facebook’нинг десктоп рекламадан даромадини 18 фоизга оширди

Ad Blocker’ларни блоклаш Facebook’нинг десктоп рекламадан даромадини 18 фоизга оширди

Аввал Ad Blocker ҳақида маълумот: бу ном интернетда рекламаларни кўринмайдиган қиладиган дастурлар учун ишлатилади, яъни улар сайтларда рекламаларни блоклайди.

Facebook эса бир неча ойдан буён шунақа дастурларни ўз сайтида блоклаш билан шуғулланаётган эди. Бунинг натижасида Facebook’нинг веб версиясида кўпчиликнинг Ad Blocker дастурлари ишламай қолган ва уларга рекламалар кўрсатилган. Бу эса компания даромадларининг ошишига хизмат қилмоқда.

Бу ҳақда Facebook’нинг молиявий масалалар бўйича директори Девид Вейнер (David Wehner) маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ad Blocker’ларни блоклаш Facebook’нинг веб версиядаги рекламадан даромадини 18 фоизга оширган.

Ҳозирда ҳам компания муҳандис ва дастурчилари Ad Blocker’ларга қарши курашишда давом этишмоқда ва устун келишмоқда. Умуман олганда бирор хизматдан текин фойдаланилса, рекламаларга ҳам чидаш керак, шундай эмасми?

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ad Blocker’ларни блоклаш Facebook’нинг десктоп рекламадан даромадини 18 фоизга оширди