Seagate компанияси 5 ТБ сиғимга эга Backup Plus Portable номли хард-тўплагични сотувга чиқаради. Бундай йирик сиғимли тўплагич ҳозирда ахборотларни сақлаш ва кўчиришга бўлган эҳтиёжларга жавоб сифатида ишлаб чиқилди.
Backup Plus Portable аввалроқ намойиш этилган 2,5 дюймли сиғими 1,25 ТБ бўлган Seagate Barracuda қаттиқ диски асосида яратилди. Хард-тўплагич стационар ва мобил қурилмалардан файлларнинг захира нусхалари яратадиган ҳамда уларни ижтимоий тармоқлар билан бевосита улашиш имконияти берадиган Seagate Dashboard утилитаси ёрдамида ишлайди. Шунингдек, гаджет оддий компьютер ва Mac компьютерларига мос тушади. Қурилмани бошқа гаджетларга USB 3.0 порти орқали улаш мумкин. Алюмин корпуснинг қалинлиги 2 сантиметрдан (20,5 мм) иборат.
Backup Plus Portable компаниянинг бошқа моделлари билан биргаликда (Ultra Slim, Slim, Portable 4TB, Fast, Desktop ва Hub) ташқи тўплагичлар линейкасидан ўрин олади. Нархи 190 доллар, тўрт хил рангда тайёрланади, шу ойда сотувга чиқиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди