Terabayt сайтининг хабар беришича, GFXBench бенчмаркида ҳали тақдим этилмаган Huawei LON-L29 номи остидаги смартфон техник параметрлари пайдо бўлган. Тахминларга кўра, ушбу смартфон хитойлик гигантнинг навбатдаги флагмани — P10 бўлиши мумкин. Жорий Huawei P9 смартфони LON-L19 модель кодига эга, айнан мана шу сабаб юқоридаги қурилманинг P10 эканлигини яна бир марта тасдиқлайди.
Бенчмаркда келтирилган маълумотларга қараганда, Huawei P10 5,5 дюймли Quad HD экран, саккиз ядроли HiSilocon Kirin 960 процессори (Mali-G71 график тезлаткичи билан), 6 ГБ тезкор ва 256 ГБ доимий хотира билан жиҳозланади.
Флагманга 12 МПли асосий ва 8 МПли олд камера ўрнатилади. Ҳозирча асосий камеранинг қўш ёки битталик модулга эгалиги номаълум. Смартфон Android 7.0 Nougat дастурида ишлайди.
Ҳозирча моделнинг тақдимот санаси тўғрисида маълумот берилмаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди