23:27 / 17.11.2016
6 800

Рамкасиз Xiaomi Mi Mix “сабр-бардош” синовидан ўтказилди

Рамкасиз Xiaomi Mi Mix “сабр-бардош” синовидан ўтказилди

Бундан бир неча ҳафта илгари Хитойнинг Xiaomi компанияси рамкасиз Mi Mix смартфонини намойиш қилган эди. Ҳеч шубҳасиз, мазкур модель 2016 йилнинг энг инновацион смартфонларидан бири бўлди.

Бироқ 6,4 дюймли йирик экранга эга мазкур смартфонни ишлатиб кўрган баъзи фойдаланувчилар унинг зарбаларга чидамсизлигини қайд қилишди. Смартфоннинг орқа керамик панели бағоятда силлиқ бўлгани боис, қўлдан тушиб кетган тақдирда фаблетнинг экрани зарарланиши мумкин экан. Барчага смартфонларни турли “сабр-бардош” тестларидан ўтказиш билан яхши танилган видеоблогер Зак Нильсон ўзининг You-Tube блогида бу гал мазкур рамкасиз янги смартфонни синовларга дучор қилди.

Блогер аввал смартфон экрани ва корпусини қириб кўради. Керамик орқа панел қирилишларга iPhone 7 моделига қараганда бир қадар чидамли бўлиб чиқди. Фаблетнинг камера ҳам турли қирилишларга барқарор, корпусни куч билан эгишнинг имкони йўқ. Гарчи LCD IPS экранга олов тутилганда у қорайса-да, тез орада пикселлар яна ўзининг аввалги ҳолатига қайтган. Қолганини видеода томоша қиламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Рамкасиз Xiaomi Mi Mix “сабр-бардош” синовидан ўтказилди