Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жойлашган Ахборот технологиялари университети тадқиқотчиларининг маълум қилишича, 2014 йилда жаҳон бўйича 15 та одам бевосита селфи олиш жараёнида вафот этган. 2015 йилда ушбу миқдор 39 тага етди. Жорий йилда эса (ҳали ниҳоясига етмаган) жами 73 нафар инсон селфи расм тушириш пайтида ҳаётдан кўз юмган. Ferra сайтининг ёзишича, одатда, бундай ўлимлар Ҳиндистон, Покистон ва АҚШ давлатларида кузатилмоқда. Ҳиндистонда сўнгги уч йил ичида 76 та одам селфи олиш вақтида ҳалок бўлган.
Ушбу рақамлар олимларни селфи камеранинг хавфни аниқлаш даражасини оширишга ундамоқда. Digital Trend нашрида берилган хабарга кўра, айни вақтда университет олимлари селфи вақтида атрофдаги ҳолатни баҳолаб, мавжуд хавф тўғрисида фойдаланувчини огоҳлантирадиган сунъий интеллект устида ишламоқда. Дастур турли манзиллардаги баландлик, транспортларнинг тезлиги ва бошқа атроф-муҳит билан алоқадор омилларни ҳисобга олиши режалаштирилган. Ҳозирда тизимнинг аниқлиги 73%ни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди