17:54 / 17.03.2015
7 002

Google Жоржиядаги Маълумотларни қайта ишлаш маркази учун 300 млн доллар сарфлайди

Google Жоржиядаги Маълумотларни қайта ишлаш маркази учун 300 млн доллар сарфлайди

Google компанияси ўзининг Жоржиядаги Маълумотларни қайта ишлаш маркази (МҚИМ) майдонини кенгайтиришни режалаштираяпти. Серверлар, тармоқ қурилмалари ва маълумотларни сақловчи дискларни жойлаштириш зарурати туфайли қўшимча майдон талаб қилинмоқда.

VentureBeat ресурсининг хабар беришича, Атлантадан ғарб томонда жойлашган Дуглас округи ҳокимияти Google бу ҳудудда жойлашган ушбу МҚИМни кенгайтиришга 300 млн доллар сарфлашини инобатга олиб, унга кўчмас мулк бўйича солиқ имтиёзлари беришга рози бўлди.

Google вакили компания ҳақиқатан ҳам ушбу объектни кенгайтиришни бошлаганини тасдиқлади. Бу лойиҳанинг амалга оширилиши камида 25 та янги иш ўрнини яратишга имкон беради.

Google охирги йиллар давомида бозорнинг етакчиси Amazon’нинг веб-сервислари билан рақобатчилик қилиш мақсадида ўзининг булутли хизматларини ривожлантириш билан бирга ҳар йили янги МҚИМлар ва бошқа объектларни қуриш учун миллиардлаб долларлар сарфлайди.

Google 2003 йилда очилган Жоржиядаги МҚИМга қўшимча равишда АҚШнинг Жанубий Каролина, Айова, Оклахома, Шимолий Каролина, Орегон штатларида, Чили, Тайван, Сингапур, Финляндия, Бельгия, Ирландия ва Нидерландияда жойлашган МҚИМларидан ҳам фойдаланади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google Жоржиядаги Маълумотларни қайта ишлаш маркази учун 300 млн доллар сарфлайди