29 ноябрь куни Facebook раҳбари Марк Цукербергнинг бир нечта пости унинг аккаунтидан техник хатолик туфайли ўчиб кетди, деб ёзади «Дарё».
Цукербергнинг ўнга яқин ғойиб бўлган постлари, хусусан, сайловлар ҳамда Facebook’да фейк янгиликлар сонининг ошиши мавзуларига алоқадор бўлган.
Қайдлар кейинроқ қайта тикланди, компания вакили бу тасодифан содир бўлганини айтди. «Бу тизимларимиздан биридаги хатолик туфайли юз берди, постлар айни пайтда қайта тикланди. Маркнинг аккаунтига хакерлар ҳужум қилгани йўқ, у ўз хабарларини ўзи ёзмоқда», — деди ижтимоий тармоқ вакили.
Аввалроқ Twitter микроблоги асосчиларидан бири ва компания раҳбари Жек Дорсининг аккаунти 22 ноябрь куни хатолик туфайли ёпиб қўйилгани хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)