Samsung Galaxy S8 ҳақида сўнгги пайтларда интернет тармоғида анча кўп тафсилотлар эълон қилинмоқда. Ҳатто яқинда Хитойдаги ижтимоий тармоқларнинг бирида ушбу флагманнинг тахминий суратлари ҳам пайдо бўлган эди.
Кеча Жанубий Кореянинг IT соҳасига доир янгиликларни ёритадиган KoreaIT News cайтида Samsung Galaxy S8 моделига тегишли яна бир янгилик ҳақида хабар берилди. Нашрда ёзилишича, Samsung компаниясининг навбатдаги флагмани автофокус функцияга эга селфи камера билан жиҳозланиши мумкин экан. Умуман олганда, бу функция смартфон саноатида янгилик эмас, бироқ жуда кам учрашини тан олиш лозим.
Шунингдек, камера модулининг ҳажмини камайтириш мақсадида Samsung янги смартфонда бошқа турдаги актуатордан фойданишни режалаштирган. Ҳозирча модель камераси ҳақида бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди