11:46 / 03.12.2016
7 243

YAAO 10 900 мА/ст сиғимли батареяга эга смартфонни сотувга чиқаради

YAAO 10 900 мА/ст сиғимли батареяга эга смартфонни сотувга чиқаради

Сир эмас, хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчилар баъзида кутилмаган хусусиятга эга қурилмалар билан барчани ҳайрон қолдиришади. Бу гал ҳали унчалик яхши танилмаган Хитойнинг YAAO компанияси кучли батарея билан жиҳозланган YAAO 6000 Plus смартфонини намойиш этди.

Terabayt сайти ёзишича, YAAO 6000 Plus моделига 5,5 дюймли HD (720 x 1280 пиксель) экран, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камера ўрнатилган. Қурилма тўрт ядроли MediaTek MT6735 процессорида ишлайди. Оператив хотирасининг сиғими 1 ГБ. Шунингдек, 16 ГБли ички хотира ҳам кўзда тутилган.

Қурилма Alibaba томонидан Android базасида яратилган YunOS дастурида фаолият кўрсатади. Иккита SIM-карта иши ва LTE тармоғини қўллаб-қувватлайди. YAAO 6000 Plus 5 декабрда Хитойда сотувга чиқарилиши маълум қилинган. Нархи 218 доллар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » YAAO 10 900 мА/ст сиғимли батареяга эга смартфонни сотувга чиқаради