Amazon компанияси АҚШда касса ва кассирларсиз ишловчи озиқ-овқат дўконларини очмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.
АҚШ компанияси бундай дўконларни Amazon Go деб атади. Бу дўконларда харидлар смартфонларда ўрнатилган дастур орқали амалга оширилади. Харидор смартфонни дўконга киришдаги турникетга қўйиб, дўконга бемалол кира олади ва ўзини қизиқтирган маҳсулотларни танлай олади.
Бунда Amazon машинавий ўқитиш, компьютер ёрдамида кўриш ва сунъий онг ёрдамида танланган маҳсулотлар ҳақида ахборотни тўплайди, харидор дўкондан чиққандан кейин унга харидлар смартфонга боғлаб қўйилган банк картаси орқали амалга оширилгани ҳақидаги хабар келади.
Компания дастлабки синовлар доирасида бундай дўконни Сиэтлда ўз ходимлари учун очди, бу дўкон оддий харидорлар учун 2017 йилдан бошлаб ишлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди