Qualcomm Snapdragon процессорларида ишлайдиган илк компьютерлар келгуси йилда пайдо бўлади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. Бу ҳақда Microsoft ва Qualcomm компаниялари куни кеча ўтказилган WinHEC 2016 конференциясида маълум қилганлар. Snapdragon 835 Windows 10 дастурига бутунлай мос келади ва бу омил ARM-процессорларнинг барча функцияларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Фойдаланувчилар мобил гаджетларда ушбу процессор ёрдамида Windows дастурлари, жумладан, Win32 дастурларини (MS Office, Adobe Photoshop ва ўйинлар) ишга туширишлари мумкин бўлади. Ушбу жараён янги эмулятор орқали амалга оширилади. Qualcomm Snapdragon чиплари Windows қурилмаларига Wi-Fi ва LTE, 5G, eSIM, бармоқ изи сканери ва тезкор зарядлаш каби функцияларни қўллаш имконини беради. Шу билан бирга, бундай чиплар фаол совутиш талаб этилмайдиган ва ишлаш муддати узоқ бўлган ихчам девайслар тайёрлашга йўл очади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди