02:05 / 11.12.2016
6 506

Австралия дўконларида илк робот-ёрдамчилар хизмат қилишни бошлади

Австралия дўконларида илк робот-ёрдамчилар хизмат қилишни бошлади

Роботлар турмушнинг турли жабҳаларига кириб келишда давом этмоқда. Жорйи ҳафтада Сидней ва Мельберн шаҳарларидаги Stockland компаниясининг савдо марказларида биринчи роботлаштирилган ёрдамчилар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.

Роботларга Chip деган ном берилган, бўйи 1,7 метр, оғирлиги 100 килограммни ташкил қилади. Роботларга 12,1 дюймли сенсорли экран ўрнатилган бўлиб, у орқали харидорлар чегирма ёки маҳсулот растасининг ўрни каби маълумотларга эга бўлишлари мумкин.

Роботлар камера, лазер, ультратовушли сканер, микрофон ва динамиклар билан жиҳозланган, бу эса уларга харидорларни юзини аниқлаш ва саволларга жавоб қайтаришга ёрдам беради. Шунингдек, Австралиянинг бешта илғор университетларида таҳсил оладиган ижтимоий роботехника билан шуғулланадиган талабаларга ушбу роботлар устида тажрибалар ўтказишга рухсат берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Австралия дўконларида илк робот-ёрдамчилар хизмат қилишни бошлади