HMD Global компанияси Nokia бренди остида иккита янги телефонни тақдим этди, деб ёзади «Дарё». Булар Nokia 150 ва унинг иккита SIM-картали версияси Nokia 150 Dual SIM бўлди.
Nokia 150 2,4 дюймли ва 240×320 пикселли дисплей, ёруғлик диодли вспишкаси бўлган битта VGA камераси, ҳажми 32 гигабайтгача бўлган microSD хотира картаси учун слот ва 1020 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.
Ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, автоном режимда Nokia 150 суҳбат режимида 22 соатгача, кутиш режимида эса 31 кунгача ишлаши мумкин. Nokia 150 Dual SIM эса кутиш режимида 25 кун ишлай олади.
Кўнгилочар функциялардан янги Nokia телефонларида FМ радио ва МP3 плеер, шунингдек, «Илон» каби классик ўйинлар ўрнатилган.
Иккала модель учун ҳам тавсия этилган нарх 26 долларни ташкил қилади. Қурилмалар 2017 йилда Европа, Осиё ва Африкада сотувга чиқиши керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди