22:04 / 16.12.2016
5 620

«ВКонтакте» фойдаланувчилари ўз маҳсулотларини сотишлари мумкин бўлди

«ВКонтакте» фойдаланувчилари ўз маҳсулотларини сотишлари мумкин бўлди

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари маҳсулотлар сотуви ва хизматлар ҳақида эълонлар қўшиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Аввал бундай имконият фақатгина ҳамжамиятларда бор эди, бироқ эндиликда исталган киши эълон чоп этиши мумкин. У бош менюдаги “Маҳсулотлар” бўлимида обуначилар эътиборига тақдим этилади. Яқин кунларда эса бундай бўлим ижтимоий тармоқнинг мобил версиясида ҳам пайдо бўлиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, “Маҳсулотлар”да ном бўйича қидириш, шунингдек нарх ва минтақа бўйича саралаш ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «ВКонтакте» фойдаланувчилари ўз маҳсулотларини сотишлари мумкин бўлди