Ноутбуклар сотуви бўйича жаҳонда етакчи ўринни эгаллаб келаётган Хитойнинг Lenovo компанияси 2017 йилда Chrome OS дастурида ишлайдиган янги Yoga Book туркумидаги гибридларни ишлаб чиқармоқчи, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Манбада қайд этилган маълумотда айтилишча, Lenovo компаниясининг вице-президенти Жефф Мередит бу ҳақда сўзлаб ўтган. Сўнгги йилларда Chrome OS дастурида фаолият кўрсатадиган ноутбукларнинг таълим соҳасидаги оммавийлиги ортиб бормоқда. Шу боис хитойлик гигант ҳам мазкур операцион тизим асосида ишлайдиган гибрид-ноутбукларнинг муваффақият қозонишига шубҳа билдирмаяпти.
Chrome OS версиясидаги Yoga Book шу сериядаги аввалги қурилмаларнинг барча муҳим хусусиятлари, жумладан, стилус функциясини сақлаб қолиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди