Жанубий Кореянинг LG компанияси тез орада LG G Pad III 10.1 планшети намойиш қилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти. Ушбу моделнинг саккиз дюймли экран билан жиҳозланган версияси шу йилнинг баҳорида сотувга чиқарилган эди. Бироқ планшетнинг 10 дюймли версияси ҳали-ҳануз фойдаланувчилар томонидан кутилаётган эди.
Куни кеча интернет тармоғидаги технология сайтларида ўн дюймли экран ўрнатиладиган LG G Pad III 10.1 планшетининг суратлари пайдо бўлди. Демак, планшетнинг тақдимотига ҳам узоқ вақт қолмаган.
Расмлардан кўриниб турганидек, ушбу моделда LG планшетларига хос дизайн ўзгарган. Планшет подставка ва стереодинамикларга (тахмин) эга. Унга Full HD аниқлигидаги экран ва LTE модем ўрнатилгани маълум қилинган. Ҳозирча бошқа техник кўрсаткичлар ва планшет нархига аниқлик киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг