«Касперский лабораторияси» мобил банк «троян»ининг янги модификацияси Faketoken’ни аниқлади, у ўйинлар ва дастурлар, шу жумладан Adobe Flash Player ниқоби остида Android учун мўлжалланган 2000 дан ортиқ молиявий дастурлардан маълумотларни ўғирлайди, деб ёзади «Дарё».
Компания пресс-релизида айтилишича, 27 мамлакатдан 16 мингдан ортиқ киши, асосан, Россия, Украина, Германия ва Таиланд фойдаланувчилари янги вирус қурбонларига айланди.
Шу билан бирга, «Касперский лабораторияси» экспертлари таъкидлашича, банк «троян»и ахборотни шифрлай олмайди. Бундай мобил вирусларнинг кўпчилиги қурилмадаги маълумотларни эмас, унинг ўзини блоклаб қўяди, чунки маълумотлар булутли сервисда сақланиши мумкин. Бироқ Faketoken айнан маълумотларни — ҳам ҳужжатларни, ҳам медиафайлларни шифрлайди.
Қурилма «троян» билан зарарланса, у администратор ҳуқуқини сўраб, бошқа дастурлар ойналарини ёпиш ёки SMS билан ишлаш учун белгиланган дастурга айланиш ҳуқуқини сўрайди. Рад жавоби берилса, диалог ойнаси доимий равишда қайта юкланаверади, натижада фойдаланувчи шунчаки рози бўлишга мажбур қолади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди