Хитойнинг Alibaba Group интернет-гигантининг мобил бўлинмаси — Alibaba Mobile Business Group (UCWeb бренди) Россияда мобил янгиликлар агрегаторини яратиш ишини 2017 йилга қолдирди. Бунинг сабаблари орасида мамлакатда қабул қилинган янги қонун ҳам кўрсатилмоқда, деб маълумот беради «Дарё».
Бу борада баёнот берган UCWeb’нинг бизнесни ривожлантириш бўйича Россиядаги раҳбари Алекс Ци илгарироқ компания агрегаторни 2015 йил охиригача ишга туширишни режалаштирганини эслатиб ўтди.
Ҳозир компаниянинг UC Browser браузерида қурилма агрегатор бор, лекин у ҳамкорларнинг ресурслари асосида ишлайди. UCWeb Россияда янгиликларни кўриш учун алоҳида мобил дастурни ишга туширишни режалаштирмоқда. Лекин компания бу ишни мустақил равишда фақат 2017 йилда амалга ошира олиши маълум бўлди.
«Ҳозир Россияда UC Browser’ни Россия фойдаланувчилари эҳтиёжларига мослаш устида ишлаётган жамоа бор», — таъкидлади Ци.
Унинг айтишича, айни пайтда Россияда мобил браузердан фойдаланувчилар сони 10 миллион кишига етди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Тўқаев оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонунни имзолади
Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди