23:11 / 26.12.2016
6 377

Xiaomi Mi6 флагмани тақдим этиладиган тахминий сана маълум бўлди

Xiaomi Mi6 флагмани тақдим этиладиган тахминий сана маълум бўлди

Шубҳасиз, сўнгги йилларда хитойлик номдор смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг янги смартфонлари жуда катта қизиқиш билан кутиб олинмоқда. Масалан, яқинда Xiaomi компанияси Xiaomi Mi5S моделини сотувга чиқарган эди, бироқ орадан оз вақт ўтганига қарамай, интернет тармоғида Xiaomi Mi6 флагманига доир янгиликлар пайдо бўлмоқда.

Terabayt сайтининг маълум қилишича, навбатдаги флагман 2017 йилнинг 14 февраль санасида тақдим этилиши мумкин. Шу билан бирга, Хитойнинг Weibo микроблогида 6 рақами ва 14 февраль санаси акс эттирилган тизер ҳам пайдо бўлган. Ҳозирча тизернинг аниқлиги шубҳа остида. Бироқ компания йилнинг биринчи чорагида янги флагман тақдим этиши одатга айланган.

Xiaomi Mi6 флагмани Snapdragon 835 процессорида ишлайдиган илк қурилмалардан бўлиши кутилмоқда. У 20 Мпли қўш камерага ҳам эга бўлиши мумкин. Ҳозирча бошқа техник параметрлар ошкор этилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi Mi6 флагмани тақдим этиладиган тахминий сана маълум бўлди