Шу йилнинг бешинчи октябрь санасида АҚШнинг Google компанияси Pixel ва Pixel XL смартфонларини намойиш килган эди. Ушбу смартфонлар Nexus сериясидаги қурилмалардан кучли техник параметрлар ва нисбатан қимматроқ нархи билан фарқланиб туради. Гарчи Google дастурий таъминот борасида етарли тажрибага эга бўлса-да, ўтган 3 ой мобайнида янги Pixel смартфонларига доир бир нечта носозлик ҳолатлари қайд этилди, дея ёзади Terabayt.uz сайти.
Агар бундан аввалроқ смартфонлар автомобилга Bluetooth орқали яхши уланмаслиги ва уларнинг биридаги камерада хиралик пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган бўлса, яқинда ҳар иккала моделдаги динамикларда кузатилган носозлик тўғрисида ҳам маълумотлар пайдо бўлган эди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Интернетдаги ушбу смартфонлар учун яратилган махсус форумда бир қатор фойдаланувчилар Google Pixel’нинг қотиб қолишидан шикоят қилишган. Бундай ҳолат смартфонда бир неча сониядан бир дақиқагача давом этиши мумкин экан.
Ҳозирча бундай носозлик нима сабабли содир бўлаётгани номаълум. Тахминларга кўра, бу ташқи иловалар таъсирида ёки аппарат билан носозлик туфайли юзага келаётган бўлиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди