20:20 / 29.12.2016
6 797

AGM X1 – биринчи қўш камерали ҳимояланган смартфон

AGM X1 – биринчи қўш камерали ҳимояланган смартфон

Одатда, ҳимояланган корпусга эга смартфонлар ўртача техник параметрлар билан жиҳозланади. AGM компанияси ушбу анъана бузиб, IP68 корпус билан ҳимояланган, 5,5 дюймли AMOLED дисплей ва 5400 мА/соат сиғимидаги батарея билан қувватланган янги AGM X1 смартфонини чиқарди.

4PDA сайтига асосланиб Terabayt.uz маълум қилишича, моделга 13 Мпли қўш камера, сувга чидамли бармоқ изи сканери ўрнатилган. Қурилма корпуси титан қоришмасидан ишланган, ҳимояланган корпус гаджетни 1 метр чуқурликкача бўлган сувга тушириш имкониятини беради.

AGM X1 саккиз ядроли Snapdragon 617 процессорида ишлайди, 4 ГБ оператив ва 64 Гб доимий хотира билан таъминланган. Олд камеранинг аниқлиги – 5 МП. Гаджет Android платформасида ишлайди.

Моделнинг нархи Хитойда 329,99 АҚШ долларни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » AGM X1 – биринчи қўш камерали ҳимояланган смартфон