Американинг Apple компанияси 2017 йилнинг апрелидан Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ҳам ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар берди.
Apple маҳсулотларини йиғиш билан шуғулланувчи Тайваннинг Wistron компанияси Бангалор шарқидаги саноат хабида ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Манбага кўра, ишлаб чиқариш операциялари апрель ойидан бошланади, 2017 йилнинг охирига бориб эса, тўлиқ қамровли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Apple'нинг Ҳиндистондаги бозорга қизиқиши бошқа мамлакатлар бозорларидаги таназзул фонида бу мамлакатдаги сотувларнинг ижобий динамикаси билан изоҳланади.
Counterpoint Technology Market Research маълумотларига кўра, Apple 2015 йил октябридан 2016 йилнинг сентябрига қадар 2,5 миллион iPhone смартфонларини сотган. Бу йиллик ҳисобда 50 фоизга ўсишни билдиради. Бироқ Apple'нинг ҳинд бозоридаги улуши жуда кам. Strategy Analytics компаниясининг август ойида ўтказган тадқиқоти Apple iOS операцион тизимининг улуши жорий йилнинг иккинчи чорагида атиги 2,4 фоизни ташкил қилганини кўрсатди. Шунингдек манбада Ҳиндистоннинг смартфон бозори келаси йилда Америка бозорини ортда қолдириб, дунё миқёсида иккинчи ўринга кўтарилиши кутилаётгани таъкидланган.
Жорий йилнинг май ойида Apple раҳбари Тим Кук Ҳиндистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида 2017 йилнинг бошида Бангалорда лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватловчи марказ очиш режалари ҳақида маълум қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?