6 219
Путиннинг интернет бўйича маслаҳатчиси Россия жаҳон тармоғидан узилиши мумкинлигини айтди
Россия президенти Владимир Путиннинг интернет бўйича маслаҳатчиси Герман Клименко RT телеканалига берган интервьюсида мамлакат жаҳон интернетидан узилишга тайёр туриши лозимлигини билдирди. Унинг фикрича, Россия ва Ғарб давлатлари муносабатларининг бузилиши шундай оқибатларга олиб келиши мумкин, деб хабар беради Daryo.uz.
Клименко 2016 йил ноябрида Россия алоқа вазирлиги рунетнинг назорати бўйича қонун лойиҳасини эълон қилганини эслатиб ўтди.
«Масалан, хакерлар тижорат банклари структурасига кириб, пул ўғирлаши мумкин. Бу ёмон, лекин агар улар Марказий банк тизимларига кирса, бу катта фожиа бўлади. Ғарблик ҳамкорларимиз Қримни Google ва Microsoft сервисларидан узиб қўйди. Қримда турувчи доменлар эгалари ҳам топганларини йўқотди», — деди Клименко.
Бундан ташқари, мутахассис 2017 йилда Россия ва Ғарбнинг муносабатларида ёмон томонга «тектоник» ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Шунинг учун ҳукумат олдида интернетнинг Россия сегментини ҳимоя қилиш вазифаси турибди.
«Россияда электрон почта, телеграф, телефон, ижтимоий тармоқлар ишлашда давом этиши муҳим. Ўта муҳим инфраструктура, шу жумладан, домен зонаси нусхаси бизнинг ҳудудда жойлашиши лозим, ҳеч ким уни ўчириб қўя олмаслиги учун», — таъкидлади Клименко.
Сўзининг якунида маслаҳатчи ота-оналарга 2017 йилда фарзандларини юриспруденция ёки иқтисодиёт эмас, дастурчиликка ўқитишни тавсия қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?