23:15 / 30.12.2016
6 634

Samsung квант нуқта технологиясида ишланган қайирма экранли монитор тайёрлади

Samsung квант нуқта технологиясида ишланган қайирма экранли монитор тайёрлади

Samsung компанияси келгуси ойнинг 5-8 январь кунлари Лас Вегас (АҚШ, Невада) шаҳрида бўлиб ўтадиган CES 2017 кўргазмасида квант нуқта (Quantum Dot) технологиясида ишланган қайирма экранли CH711 мониторини намойиш қилади, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.

Монитор видео-ўйин ҳаваскорлари учун махсус яратилган, у аввалги моделлардан янада тиниқ ва сифатли тасвир билан фарқланади. Қурилма 27 ва 31,5 дюймли экран версияларида чиқарилади.

Samsung CH711 қайрилган 1800R матрица билан жиҳозланади, экран WQHD (2560 х 1440 пиксель) форматида, намойиш бурчаги 178 градус (sRGB ранг кўлами 125%).

Мониторларнинг нархи ва сотув санасига аниқлик киритилмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung квант нуқта технологиясида ишланган қайирма экранли монитор тайёрлади