Техаслик (АҚШ) жуфтлик Apple корпорациясини ЙТҲга алоқадорликда айбламоқда. Ушбу ЙТҲда уларнинг беш яшар қизи ҳалок бўлган эди, деб хабар беради «Дарё».
23 декабрь куни Калифорния олий судига киритилган даъво аризасига кўра, Жеймс ва Бетани Модисетт компанияни FaceTime’нинг хавфсиз муқобилини ярата олмаганликда айбдор деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, уларнинг фикрича, компания ҳайдовчиларни мазкур дастур айрим вазиятларда хавф туғдиришидан огоҳлантирмаган.
2014 йилги Рождество арафасида Даллас шаҳри яқинида ЙТҲ рўй берди. Модисетт оиласининг автомобилида, жуфтликдан ташқари, уларнинг икки қизи ҳам бор эди. Уларнинг ортидан келаётган автомобиль ҳайдовчиси Гарретт Вильхельм FaceTime орқали суҳбатга берилиб кетган, бунинг оқибатида унинг Toyota 4Runner машинаси катта тезликда Модисеттлар оиласи машинасига урилди. Барча оила аъзолари жароҳат олди, аммо қизлардан бирини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда