12:58 / 18.04.2015
7 678

1 июлдан Остонада автобусларда бепул интернетдан фойдаланиш мумкин бўлади

1 июлдан Остонада автобусларда бепул интернетдан фойдаланиш мумкин бўлади

2015 йилнинг 1 июлидан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри жамоат транспортида бепул интернетдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади, деб хабар беради «Kun.uz».

Остона ҳокимияти матбуот хизматининг хабар беришича, ҳоким ўринбосари Нурали Алиев “Beeline Қозоғистон” компанияси бош ижрочи директори Тарас Пархоменко билан учрашиб, шаҳарда қатнайдиган 100та автобусда бепул интернет манбаларининг ўрнатилиши бўйича келишувга эришган.

Хабарномада таъкидланишича, 1 июлдан хизмат фақат 50та автобусда ишга туширилади, қолган автобуслар 1 октябрга қадар бепул интернет билан таъминланади.

Жорий йилнинг февралида Олма-Ота шаҳри автобуслари ва трамвайларида бепул интернет хизмати йўлга қўйилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 1 июлдан Остонада автобусларда бепул интернетдан фойдаланиш мумкин бўлади