Kingston Technology компанияси 1 ва 2 Тб ҳажмга эга DataTraveler Ultimate сериясидаги флешкаларни тақдим қилди. Компания бу флешкаларни дунёдаги энг катта хотирага эга флешкалар деб атамоқда. Флешка маълумотларни сақлаш учун жуда катта ҳажм бериши билан унинг ўлчамлари бор-йўғи 72 х 27 х 21 мм ни ташкил қилади.
Флешкадан маълумотни ўқиш ва уни ёзиш тезлиги маълум қилинмаган, уни компьютерга улаш учун маълумотлар билан тез ишлашга мўлжалланган USB 3.1 қўлланади. Янги флешкаларнинг корпуси юқори мустаҳкамликка эга рух қотишмасидан тайёрланган. Улар савдода 2017 йил февраль ойида пайдо бўлиши керак. Флешканинг нархи маълум қилинмаган. Албатта бу флешкалар нафақат дунёдаги энг сиғимдор, балки энг қиммат флешкалар ҳам бўлишини тахмин қилса бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади