18:27 / 06.01.2017
5 872

Apple Жанубий Кореяда ўзининг илк чакана дўконини очишни режалаштирмоқда

Apple Жанубий Кореяда ўзининг илк чакана дўконини очишни режалаштирмоқда

Apple бозорида асосий рақобатчиси Samsung Electronics етакчилик қиладиган Жанубий Кореяда ўзининг илк чакана дўконини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Компания 6 январь, жума куни ўз веб-сайтида Жанубий Кореяда 15 та иш ўрни, жумладан, дўкон раҳбари лавозимига танлов эълон қилиниши ҳақида маълумот жойлади. Бироқ Apple вакиллари дўкон қачон ва қаерда очилишини ошкор этишдан бош тортди.

Жанубий Корея Apple учун мураккаб бозор бўлиб, мамлакатда сотилаётган смартфонларнинг 80 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар — Samsung ва LG Electronics ҳиссасига тўғри келади.

Apple Жанубий Кореяда ўз маҳсулотларини маҳаллий алоқа операторлари, шунингдек, компания вакиллари сифатида лицензия оладиган ритейлерлар ёрдамида сотади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple Жанубий Кореяда ўзининг илк чакана дўконини очишни режалаштирмоқда