18:21 / 07.01.2017
7 083

25 мингта турли қурилмаларни бошқариши мумкин бўлган пульт тақдим этилди (Фото)

25 мингта турли қурилмаларни бошқариши мумкин бўлган пульт тақдим этилди (Фото)

Sevenhugs компанияси CES 2017 кўргазмасига Smart Remote пультини тақдим этди. У 25 мингта турли қурилмаларни бошқариши мумкин. Кун.уз ёзишича, Бундан ташқари, у Uber таксилари билан алоқа ўрнатишга хизмат қилувчи иловалар, инфрақизил порт ва ичига ўрнатилган махсус датчиклар билан жиҳозланган.

Пульт 3.53 дюймли сенсорли дисплей, симсиз WiFi ва Bluetooth модулларига эга. Улар уйдаги ускуналар (телевизор ва бошқалар)ни бошқаришда қўл келади. Шунингдек, Sevenhugs Smart Remote имкониятларини кенгайтирувчи махсус сенсорларни уйнинг турли қисмларида ҳар хил вазифаларни бажариши учун ўрнатиш мумкин. Масалан, датчикни дераза ортида ўрнатилса, у ташқи термометр ва ҳаво намлигини ўлчовчи ускуна бўлиб ишлаши мумкин. Уни кириш эшиги олдига қўйиб, Uber иловаси билан боғласа, ўз уйига такси чақириш имкони ҳам мавжуд. Бир неча гаджетларни бир вақтда ишлатиш, шунингдек ўзингизга хос бўлган ҳаракатлар тўпламини яратишингиз мумкин.

Айни дамда смарт-пультни 229 АҚШ долларига буюртма қилиш имкони мавжуд. Бироқ, у дўконларга чиқарилгач, 300 АҚШ долларига баҳоланиши кутилмоқда. Қўшимча сенсорлар алоҳида сотилади.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 25 мингта турли қурилмаларни бошқариши мумкин бўлган пульт тақдим этилди (Фото)