21:38 / 07.01.2017
5 945

Хитойнинг етакчи интернет қидирув тизими ўз банкини очади

Хитойнинг етакчи интернет қидирув тизими ўз банкини очади

Хитойнинг етакчи интернет қидирув тизимига эгалик қилувчи Baidu компанияси мамлакат раҳбариятидан Пекинда ўзининг онлайн-банкини очишга рухсат олди. Бу ҳақда IBS Intelligence порталига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Янги банк Baixin Bank деб аталади. Банкнинг яратилишида Хитойнинг China CITIC Bank банки ҳам иштирок этмоқда. Бу хизмат қачон ишга туширилиши маълум қилинмаган.

Янги банк кўрсатадиган хизматлар ичида жисмоний шахслар ва кичик бизнесга кредит бериш, инвестицион маҳсулотларни сотиш кабилар бўлади. China CITIC Bank раиси Ли Цинпиннинг айтишича, янги банк бозорда одамларга активларини бошқаришда ёрдам берувчи ташкилот сифатида фаолият юритади.

2015 йилда Хитойнинг яна бир интернет гиганти Alibaba Group ўзининг мобил банки Mybank’ни ишга туширганди. Шу йили Хитойнинг интернет-провайдери Tencent ҳам Webank деб номланган шундай хизматни яратганди.

Baidu Хитойда энг оммавий қидирув тизими ҳисобланади. У қайта ишланувчи сўровлар миқдори бўйича Google’дан кейин дунёда 2-ўринда туради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойнинг етакчи интернет қидирув тизими ўз банкини очади