Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари видеороликларидан даромад олишнинг янги тизимини ишга туширди. У видео ўртасида реклама кўрсатишни назарда тутади. Бу ҳақда Recode'га асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, реклама берувчилар рекламани фойдаланувчилар роликнинг камида 20 сониясини томоша қилишгач, қўйиш имконига эга бўлишди. Шу билан бир қаторда, видеонинг ўзи камида 90 сония давом этиши керак. Рекламадан келувчи даромаднинг 55 фоизи видеони жойлаштирган фойдаланувчига тақдим этилса, қолгани ижтимоий тармоқнинг ўзида олиб қолинади – худди шундай нисбат YouTube’даги роликларда ҳам қўлланилади.
Facebook вакиллари янги реклама шакли ҳақида маълумот беришмади.
Recode’нинг таъкидлашича, бу ролик муаллифлари ўз видеолари учун тўғридан-тўғри йирик пулни олишлари мумкин бўлган биринчи тизим бўлиши мумкин. Аксарият видеосервислар асосий видео бошида реклама роликларидан фойдаланишаётган бўлса, Марк Цукерберг бундан воз кечди.
Facebook бир неча йил давомида фойдаланувчилар орасида видеони фаол равишда тарғиб этиб келди ва 2016 йилда кунига роликларни томоша қилиш вақти – 100 миллион соатга етди, деб эслатади Recode. Шу билан бир қаторда, реклама берувчилар кўмагида роликларни тақдим этиш имкони фақатгина 2016 йилда пайдо бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди