16:01 / 10.01.2017
6 735

Смартфонларнинг инсон соғлиғига янги хавфи аниқланди

Смартфонларнинг инсон соғлиғига янги хавфи аниқланди

Кореялик олимлар смартфон экрани қаршисида 3 соат ва ундан кўп вақтни ўтказувчи болалар Қуруқ кўз синдромига (ҚКС) чалиниши мумкин, деган хулосага келишди. Бу ҳақда Orthodox тиббий порталига асосланиб Кун.уз хабар берди.

Манбага кўра, ҚКС белгилари йўқолиши учун болалар бир ой давомида смартфонлардан фойдаланишмаган.

Қуруқ кўз синдроми организм етарлича кўз ёш ишлаб чиқара олмаганда юзага келади. Натижада кўзлар қизариб, ачишади. Бундай пайтда кўзга худди бирор нарса тушгандек туюлади.

Умуман олганда, ҚКС асосан кексаларда кузатилади. Бироқ сўнгги пайтларда касаллик шиддат билан "ёшара бошлади", синдром болаларда ҳам аниқланмоқда. Олимларнинг ишончи комилки, бунга смартфонларнинг кўпайиши сабаб бўлмоқда.

Ушбу назарияни текшириб кўриш учун кореялик олимлар 7-12 ёшдаги 916 нафар бола иштирокида тадқиқот ўтказишди. Кўриш қобилияти текшируви давомида болаларнинг 6,6 фоизида Қуруқ кўз синдроми аниқланди. Уларнинг деярли барчаси кун давомида 3,2 соатдан смартфонлардан фойдаланишган.

Соғлом натижа кўрсатган болаларнинг ярми эса гаджетлардан фойдаланмагани маълум бўлган, қолган болалар эса мобил телефондан ўртача 37 дақиқадан фойдаланишган.

Мазкур синдромдан азият чекувчи болалардан бир ой давомида гаджетлардан фойдаланмаслик сўралди. Натижада касаллик белгилари йўқолди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Смартфонларнинг инсон соғлиғига янги хавфи аниқланди