20:42 / 10.01.2017
6 456

Google Италия ҳукуматига солиқ камомади учун 280 млн евро товон пули таклиф қилди

Google Италия ҳукуматига солиқ камомади учун 280 млн евро товон пули таклиф қилди

АҚШнинг Google компанияси Италия ҳукуматига солиқ камомади билан боғлиқ вазиятни бартараф қилиш мақсадида 270–280 миллион евро товон пули тўлашни таклиф қилди. Айни пайтда мамлакат расмийлари таклифни кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда «Дарё».

Reuters агентлигига кўра, келишувга эришиш йўлидаги асосий тўсиқлардан бири Google бундан кейин Италияда солиқ тўлаб бориши талаби бўлмоқда.

2016 йил январида Италия прокуратураси Google’ни 2008–2013 йиллар орасида 300 миллион евро миқдорида солиқ тўламаганликда айблади. Текширув натижаларидан маълум бўлишича, Google компания штаб-квартирасини Италиядан Ирландияга кўчириб, 800 миллион евро миқдоридаги даромадини яширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google Италия ҳукуматига солиқ камомади учун 280 млн евро товон пули таклиф қилди