13:14 / 12.01.2017
7 616

WhatsApp’да GIF-анимациялар қидируви жорий этилади

WhatsApp’да GIF-анимациялар қидируви жорий этилади

WhatsApp мессенжерининг Android’даги ускуналар учун янги бета-версиясида анимацион тасвирларнинг тезкор қидируви функцияси пайдо бўлди. Энди битта хабарда 30 тага файл жўнатиш мумкин, деб хабар беради «Дарё».

Androidpolice сайтининг билдиришича, 2.17.6 бета версиядаги WhatsApp’да GIF-тасвирлар қидируви жорий этилди. Уларни эмодзи смайликлари қаторидан топиш мумкин. Тугма босилганида, машҳур анимациялар рўйхати очилади. Шунингдек, керакли расмни қидирувга бериб топиш мумкин бўлади.

GIF-файллар кутубхонаси анимацион тасвирлар тўпланган икки машҳур сервис — Giphy ва Tenor’дан тўпланади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » WhatsApp’да GIF-анимациялар қидируви жорий этилади