10:11 / 29.04.2015
6 190

LG G4 смартфонининг расмий тақдимотини ўтказди

LG G4 смартфонининг расмий тақдимотини ўтказди

LG компанияси G4 смартфонининг расмий тақдимотини ўтказди. Тақдимот CNet сайти томонидан тўғридан-тўғри трансляция қилинди, деб ёзади Kun.uz.

Смартфон 5.5 дюймли 2560×1440 нуқтали дисплей эга бўлиб, у IPS технологияси асосида яратилган; шунингдек, у тўртинчи авлод Gorilla Glass ойнаси билан қопланган. Телефон олти ядроли Qualcomm Snapdragon 808 процессори ҳамда 3 ГБ ли оператив хотира билан таъминланган. Аппаратнинг 16 мегапикселли камерасига лазерли автофокус ўрнатилган.

Смартфоннинг орқа қопқоғи тери билан қопланган. Шунингдек, унинг керамика ва пластмасса билан қопланган нусхалари чиқарилиши маълум қилинди.

Смартфон Кореяда 29 апрель куни сотувга чиқарилади. Янги аппаратни бошқа мамлакатларда харид қилиш имконияти қачон пайдо бўлиши маълум қилинмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » LG G4 смартфонининг расмий тақдимотини ўтказди