Интернет нашрларида Apple корпорациясининг навбатдаги смартфонлари ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Жумладан, янги моделларнинг камералари сифати ошиши, уларга Force Touch технологияси ўрнатилиши айтилмоқда. Forbes журнали барча тафсилотларни ўз саҳифаларида баён этиб берди.
KGI Securities таҳлилчиси Мин Хи Куонинг фикрича, моделларнинг асосий янгилиги “ақлли” соатлар ва ноутбукларда тажрибадан ўтказилган Force Touch технологияси бўлади, деб ёзади Kun.uz.
Экран ўлчамлари ва ечимлари тўққиз ой муқаддам чиққан iPhone 6 ва iPhone 6 Plus моделлари билан бир хил бўлади (4.7 ва 5.5 дюйм). Корпуслар ассортиментига “гулоб олтин” варианти киритилади.
Камера ечими 12 мегапикселни ташкил қилади. Шунингдек, А9 процессори ҳамда 2 Гб оператив хотира ҳақида маълумот берилмоқда. Қўшимча равишда Touch ID технологиясининг такомиллаштирилиши ва смартфонни имо-ишоралар билан бошқариш имкониятининг туғилиши ҳақида айтилмоқда.
Таърифланган моделлар жорий йилнинг август ойидан сотувга чиқарилади. Мин Хи Куонинг ҳисоб-китобларига қараганда, йил охирига қадар компания 80-90 млн смартфон сотишга муваффақ бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди