14:15 / 14.05.2015
5 406

Facebook’нинг штатдан ташқари ходимларининг маоши оширилди

Facebook’нинг штатдан ташқари ходимларининг маоши оширилди

Facebook компаниясининг операциялар бўйича директори Шерил Сэндберг компаниянинг блогида штатдан ташқари ходимларнинг маоши оширилгани ҳақида хабар берди, деб ёзади Kun.uz.

“Мен 13 майдан биз билан бирга жиддий ишларни бажараётган Facebook’нинг АҚШдаги барча штатдан ташқари ходимларининг маошини оширишимизни мамнуният билан эълон қилмоқчиман. Бундай ходимларнинг минимал маоши эндиликда кунига 15 доллардан кам бўлмаган қийматни ташкил қилади, уларга йилига камида 15 кун маошлари сақланиб қолган ҳолда таътил берилади. Фарзандларини тарбиялаш учун таътил ололмайдиган ходимларимизга 4 минг доллар миқдорида бир марталик тўлов берилади”, деб айтилмоқда Сэндберг берган хабарда.

Компаниянинг Калифорниядаги бўлими ходимлари учун бу ўзгаришлар 1 майдан кучга кирди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook’нинг штатдан ташқари ходимларининг маоши оширилди