14:34 / 21.05.2015
6 900

Beeline O‘zbegim Taronasi радиосининг жонли эфирида 13та смартфон совринли ўйинини ўтказади

Beeline O‘zbegim Taronasi радиосининг жонли эфирида 13та смартфон совринли ўйинини ўтказади

2015 йил 21 май, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline “Замонавий смартфон учун 1$” акцияси доирасида FM 101 O‘zbegim Taronasi радиостансиясининг жонли эфирида 13та смартфон ўйинини ўтказади. Эфир 2015 йилнинг 22 май куни соат 19:00да бўлиб ўтади.

2015 йилнинг 1 майидан 14 майига қадар *110*2015# USSD кодини ёқтирган, аввалдан тўлов тизимидаги абонентлар ўйин иштирокчисига айланадилар. Кодни активлаштирган абонент қуйидаги бонусларни қўлга киритади: Beeline абонентлари билан мулоқот учун 15 дақиқа, Ўзбекистон бўйлаб 15 SMS ва 15 Мб интернет-трафик. Кодни ёқиш нархи – 1$.

Ғолиблар тасодифий танлаш йўли билан оммавий аниқланадилар. +99890 999 0000 рақами орқали радионинг жонли эфирида тингловчилардан қўнғироқлар қабул қилинади. Барча қўнғироқ қилиб тушганлар бир дона сон айтишлари керак бўлади. Улар айтган сонлар ўнгдан чапга айтилган қатор бўйича қайд қилинади.

Эфир чоғида ҳаммаси бўлиб 13 ўйин бўлиб ўтади (Ўзбекистоннинг ҳар бир вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги абонентлар учун), ва ҳар бир ўйин доирасида ғолибларнинг телефон рақамларини аниқловчи етти рақам айтилиши лозим. Рақамдаги етти соннинг мос тушиши абонентга Samsung Galaxy Аcе 2 телефонини қўлга киритишни кафолатлайди.

Ўйин натижалари компаниянинг расмий сайтида эълон қилинади.

Батафсил маълумот www.beeline.uz сайтида.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline O‘zbegim Taronasi радиосининг жонли эфирида 13та смартфон совринли ўйинини ўтказади