Samsung ва LG компаниялари Ўзбекистонда сотувга чиқарилган машҳур моделдаги смартфонларнинг нархини туширди. Эндиликда ўзбекистонликлар Galaxy S5 ва G3 смартфонларини арзонроқ нархда сотиб олиши мумкин, деб ёзади Kun.uz.
Айтилишича, Galaxy S5 смартфони G3’га нисбатан 100 минг сўм арзонроққа сотилмоқда. Умуман олганда, смартфоннинг нархи 200 минг сўмга туширилган. Май ойининг бошида унинг нархи 1.9 млн сўмни ташкил қилган бўлса, 24 май ҳолатига кўра бу кўрсаткич 1 748 000 сўмга тенглашган.
Айни пайтда, Galaxy S6 смартфонининг нархи 2.9 млн сўмлигича қолмоқда.
Ўз навбатида, LG компанияси G3 смартфонлари нархини 2 млн сўмдан 1 840 000 сўмга туширди.
Бундан ташқари, ушбу смартфонлардан биринчи бўлиб сотиб олган дастлабки 500 харидорга 350 минг сўм турадиган LG L60 смартфонлари совға қилинади.
Маҳаллий савдогарларнинг таъкидлашича, охирги пайтларда Жанубий Кореянинг гигант корпорациялари билан Ўзбекистон бозорида Хитойнинг кичик, танилиб улгурмаган компаниялари кескин рақобат олиб бормоқда. Улар таклиф қилаётган ускуналарнинг техник тавсифлари Жанубий Корея маҳсулотидан деярли фарқ қилмаса-да, нархлари анча арзон. Шу боис Samsung ва LG харидорларни ушлаб қолиш учун шу каби турли акциялар ўтказиб туришга мажбур бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда