23:13 / 28.05.2015
7 226

Тожикистонда YouTube ва “Одноклассники” ижтимоий тармоғи тўсиб қўйилди

Тожикистонда YouTube ва “Одноклассники” ижтимоий тармоғи тўсиб қўйилди

Тожикистонда аксарият интернет-провайдерлар ва мобиль алоқа операторлари ўз мижозларининг Радио “Озоди”, "Азия-Плюс" ахборот агентлиги, YouTube, "Одноклассники" ва "В контакте" ижтимоий тармоқларига киришларини чеклаб қўйди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Ушбу сайтлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бу сайтларга кира олмаётганларини айтишмоқда. Киришнинг йўқлиги ҳақида Facebook ижтимоий тармоғининг тожик сегменти фойдаланувчилари ҳам ёзишмоқда. Шикоятлар асосан 5 та компания-провайдерлар мижозларидан билдирилмоқда.

Тожикистон интернет-провайдерлари уюшмасми раҳбари Асомиддин Атоев Тожикистон алоқа хизматидан бу сайтларнинг ёпилиши ҳақида буйруқ олинганини маълум қилди.

“Бу сайтларнинг ёпилишига ОМОН полковниги Халимовнинг видеомурожаати сабаб бўлган. Бироқ бу сайтларнинг ёпилиши фойдаланувчиларнинг ахборот олиш ҳуқуқларини пой-мол қилади”, деб айтди Атоев.

27 майда ижтимоий тармоқларда 23 апрелда бедарак йўқолиб қолган ва ҳозирда Сурияда эканлиги ақниқланган Тожикистон ОМОНи полковниги Гулмурод Халимов ўзининг ИШИД сафига қўшилганини тасдиқлагани тасвирланган видеомурожаат жойлаштирилган эди.

2014 йилда миллий регулятор бир неча бор оммавий ижтимоий тармоқлар ва бир қатор мухолиф нашрлар сайтлари, шу жумладан, Россиянинг ria.ru, lenta.ru, gazeta.ru сайтлари ва яна камида 25 сайтни тўсиб қўйган эди. Одатда ҳукумат ўзининг бу ҳаракатларини “техник муаммолар” деб изоҳлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тожикистонда YouTube ва “Одноклассники” ижтимоий тармоғи тўсиб қўйилди